Бухорода «Ласетти» ёниб кетди, машина ичидаги 4 киши ҳалок бўлди
Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан олинган маълумотга асосан, жорий йилнинг 22 октябрь куни соат 12:00ларда Жондор тумани Газли ҳудудидан ўтувчи А-380 автомобиль йўлининг 333-км.да ҳаракатланиб кетаётган «Ласетти» русумли автомобиль бошқарувни йўқотган.
ФВВ хабарида айтилишича, у шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган «Исузу» юк машинасининг орқа томонига келиб урилган.
Тўқнашув натижасида «Ласетти» автомобилида ёнғин чиқиб, машина ичидаги 4 нафар фуқаро вафот этган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистондаги ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро вафот этгани ва 5 нафар фуқаро тан жароҳати олгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:36 / 26.09.2024
Чирчиқ дарёсининг 6 км қисмида дам олиш ҳудуди барпо этилади
07:50 / 21.09.2024
Ўзбекистонда 263 дона қадимий тангани Туркияга яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
13:54 / 10.09.2024
2025 йил сентябр ойида Бухоро биенналеси ташкил этилади
20:34 / 31.08.2024