Ўзбекистон МДҲ ташкил топганидан буён биринчи марта Ҳамдўстликда раисликни қабул қилмоқчи
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топганидан буён биринчи марта Ўзбекистон Ташкилотга раислик қилиш ниятида. Бу ҳақда 2 ноябрь куни МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши якунлари бўйича ижроия қўмита раиси Сергей Лебедев хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон 2020 йилда Ҳамдўстликда раислик қилиш ниятида эканини яна бир бор тасдиқлаган.
«Бизнинг ўзбек дўстларимиз ўзларининг раисликларига жуда масъулиятли тайёргарлик кўришмоқда ва ҳозирдан турли ташаббусларни билдиришмоқда. Бугун Ўзбекистон делегацияси томонидан Ўзбекистонда МДҲ минтақалари форумини ўтказиш бўйича бир қатор таклифлар билдирилди. Келгуси йилнинг март ойи охирида улар Тошкентда МДҲ молиявий-банк форумини ўтказишни таклиф қилишди, катта эҳтимол билан, 28-29 март кунлари», - деди ижроия қўмитаси раҳбари.
МДҲ 1991 йилда ташкил этилган. Ўзбекистон 1992 йил январь ойида Ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Мавзуга оид
22:23 / 20.08.2024
Лукашенко МДҲ давлатларини Россияга нисбатан худбинликда айблади
08:50 / 03.07.2024
Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси 5 ойда 8,8 млрд долларга етди
10:12 / 11.06.2024
Ўзбекистон МДҲда суд-экспертлик кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни тасдиқлади
18:51 / 12.04.2024