Жаҳон | 11:04 / 19.11.2018
36693
2 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон Роғун ГЭС шарафига ташкил этилган концертда рақсга тушди

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати

17 ноябрь куни кечқурун Душанбе шаҳридаги «Наврўзгоҳ»да Роғун ГЭС биринчи агрегати иш бошлагани муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тожикистон президенти Имомали Раҳмон катта ўғли, Душанбе шаҳар ҳокими Рустами Имомали билан артистларни олқишлади ва бироз рақсга тушди. Бу ҳақда Ахбор портали хабар қилмоқда.

Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати 
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати 

«Навоий Бадахшон» ансамбли «Бо нур вузӯъ карда, гузоред намоз» сатрларига келганида, Имомали Раҳмон рақсга тушди ва бу пайт Рустам Имомали ҳамда бошқа томошабинлар унга қарсак чалишди.

Тожикистон президенти агрегатни ишга туширишдан олдин ГЭСни қурганлар билан суҳбат қурган ва улар билан бирга суратга тушган.

Станция қурилишида 25 мингдан кўпроқ қурувчи, муҳандис ва бошқа техник ходимлар иштирок этган. Роғун ГЭСининг барча 6 та гидроагрегати ишга туширилгач, у республикадаги Нурек ГЭСидан 1,5 марта кўпроқ электр энергия ишлаб чиқара бошлайди.

Мавзуга оид