Пекин - Тошкент рейсидаги самолётда ўзбекистонлик аёл бешинчи фарзандини дунёга келтирди
Пекин - Тошкент йўналишида ҳавога кўтарилган CZ6027 рейси самолёти парвоз вақтида чақалоқ дунёга келгани сабабли Пекин шаҳрига қайтиб қўнди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги каналларда хабарлар тарқалди.
Kun.uz’га Тошкент халқаро аэропортидаги манбаларнинг хабар беришича, ушбу ҳодиса сабабли самолёт Тошкентга кеч етиб келган - 24 ноябрга ўтар тунда, соат 01:00ларда.
Шунингдек, Kun.uz’га хабар беришларича, туғуруқни акушер-гинеколог тиббиёт фанлари доктори, профессор Гульсара Ешимбетова ва тиббиёт фанлари доктори Раҳматилла Ниёзметов қабул қилган. Уларнинг ҳар иккиси Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ишлайдилар. Маълум бўлишича, улар Хитойга малака ошириш мақсадида боришган.
Хабарларга кўра, онанинг ҳам, ҳомиладорлик еттинчи ойида самолётда туғилган чақалоқнинг ҳам аҳволи яхшиланмоқда. Улар Пекиндаги Hemujia касалхонасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024
АҚШда водородда ҳаракатланадиган ноёб самолёт тақдим этилди
21:38 / 05.09.2024
АҚШ Доминиканда Мадурога тегишли иккинчи самолётни аниқлади
20:50 / 23.08.2024