Жаҳон | 08:55 / 03.12.2018
13374
1 дақиқада ўқилади
Халқаро валюта жамғармаси директори дунё мамлакатларига чақириқ билан чиқди
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) директори Кристин Лагарднинг маълум қилишича, савдо божларини ошириш жаҳон ялпи ички маҳсулотига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ривожланаётган бозорларга босим тобора ортиб боряпти.
Лагарднинг қайд этишича, савдо божлари иқтисодий ўсишнинг пасайиши таҳдидини янада ошириб юборади.
Шунингдек, Халқаро валюта жамғармаси директори мамлакатларни савдо соҳасидаги кескинликни камайтиришга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонда нон ва энергия ташувчилар нархининг ошишига муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
07:40 / 13.07.2022
Ҳакерлар Ангела Меркелнинг мобил рақами орқали Кристин Лагардни кузатишга уринган
15:56 / 16.07.2020
ХВЖ жаҳон иқтисодиёти хавф остида қолаётганлигини билдирди
08:21 / 04.07.2020
ЕМБ янгиланган евро банкноталарни кўрсатди
17:32 / 19.06.2020