АҚШ НАТОнинг Керч бўғозидаги ҳодисага ягона жавобини ишлаб чиқмоқчи
Америка Қўшма Штатлари НАТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари учрашувида альянснинг Керч бўғозидаги ҳодисага ягона жавобини ишлаб чиқмоқчи. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, бу ҳақда Давлат департаментининг юқори лавозимли амалдори маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларда бу борада «айрим ғоялар» мавжуд, шу муносабат билан Давлат департаменти сўнгги кунларда европалик иттифоқчилар билан яқин ҳамкорлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко нима учун Украина кемалари Керч бўғозини кесиб ўтганини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, кемалар ушбу йўлдан шу сабабдан кетганки, агар улар қуруқликдан олиб ўтилганида, бу Керч бўғози Россияга тегишли эканини тан олишни англатган бўларди. Президентнинг қўшимча қилишича, бу «руслар истилоси» тан олинишини ҳам билдирарди.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
20:30 / 26.09.2024
НАТО эҳтимолий учинчи жаҳон урушига режалар тайёрламоқда
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024