Ўзбекистон | 21:30 / 06.12.2018
10166
2 дақиқада ўқилади

Қайси университетга қанча? ЎзЖОКУга 2019 йилда 2,5 млрд сўм ажратилиши мумкин

Фуқаролар учун бюджет лойиҳасида келтирилишича, 2019 йилда янги ташкил этилган олий таълим муассасаларига ва уларни қайта ташкил қилишга сарфланадиган умумий харажатлар 79,7 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинди.

Янги ташкил этилган олий таълим муассасалари орасида “Ипак йўли” туризм халқаро университетига энг кўп – 2,8 млрд сўм, қайта ташкил қилинган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон халқаро ислом академиясига эса 15,3 млрд сўм ажратилиши кутилмоқда.

Тўлиқ рўйхат эса қуйидагича (рўйхатда янги ташкил этилган олий таълим муассасаларига ва уларни қайта ташкил қилишга сарфланиши прогноз қилинган харажатлар камайиб бориш кесимида кўрсатилган):

1. Ўзбекистон халқаро ислом академияси - 15,3 млрд сўм

2. Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси Академияси - 4,9 млрд сўм

3. "Ипак йўли" туризм халқаро университети - 2,8 млрд сўм

4. "Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси "Миллий технологик тадқиқотлар университети "МИСиС"нинг филиали - 2,5 млрд сўм

5. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети – 2,5 млрд сўм

6. Миллий ядровий тадқиқот университети “МИФИ” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали 1,3 млрд сўм

7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги дипломатия олий мактаби 741 млн сўм

8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси филиали 622 млн сўм

Лойиҳада прогноз қилинишича, 2019 йилда олий таълим муассасаларини молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 1,5 трлн. сўм ажратиш режалаштирилмоқда, бу эса 2018 йилдагидан 1,5 баробар кўпроқдир.

Мавзуга оид