АҚШ Керч бўғозидаги ҳодисага ҳарбий жавоб бўйича режаларга аниқлик киритди
АҚШ штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси генерал Жозеф Данфорднинг The Washington Post газетаси мунозара майдончасида маълум қилишича, Қўшма Штатлар Керч бўғозидаги ҳодисага ҳарбий ҳаракатлар билан жавоб қайтариш ниятида эмас.
«Ҳозирги пайтда, Азов денгизида содир бўлган ҳодисага ҳарбий жавоб ўлчови борасида ҳеч қандай муҳокамалар кетмаяпти», - деди Данфорд.
Шу билан бирга, генерал таъкидлашича, Россиянинг Азов денгизидаги ҳаракатларига Ғарб жавоб қайтариши лозим. Бироқ, Данфорднинг қайд этишича, Ғарб давлатлари реакцияси дипломатия, иқтисодиёт ёки хавфсизлик соҳасида бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко Россия билан чегарада қўшинлар кучайтирилаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:34 / 26.09.2024
АҚШ ва Европа Путиннинг янги ядровий таҳдидларига жавоб қайтарди
07:30 / 26.09.2024
АҚШнинг Украинага янги ёрдам пакети миқдори очиқланди
22:34 / 25.09.2024
АҚШда 26 йил олдинги қотиллик учун судланган шахс қатл этилди
22:31 / 25.09.2024