БМТ Қримнинг ҳарбийлашуви бўйича Украина резолюциясини қабул қилди
БМТ Бош ассамблеяси Украина томонидан таклиф этилган, Қрим ва Азов ҳамда Қора денгизлар сувларининг ҳарбийлашуви тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳужжат 66 давлат томонидан қўллаб-қувватланди, 19таси қарши овоз берди, 72 мамлакат эса бетараф қолди.
Резолюцияда айтилишича, Россия армиясининг Қримдаги иштироки «Украина миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги»га зид келади.
Шунингдек, Бош ассамблея ҳужжатда Азов ва Қора денгизларда Россия ҳарбий иштирокининг «ортиб бораётгани» ҳамда Азов денгизида хорижий кемалар ўтишига чекловлар ўрнатилганини қоралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина билан уруш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирганди.
Мавзуга оид
01:07
Россияда болали бўлган мактаб ўқувчиларига ОТМга киришда қўшимча балл бериш таклиф этилди
23:26 / 26.09.2024
Трамп урушни тўхтатиш учун «ҳар қандай битим»га бормаётган Зеленскийга қарши ҳужумга ўтди
22:50 / 26.09.2024
Бир қанча Ғарб давлатлари «Толибон»ни аёлларни камситгани учун судга бермоқчи
22:34 / 26.09.2024