Жамият | 17:01 / 31.01.2019
7187
1 дақиқада ўқилади

Дўконга ўғирликка тушиб, 12 млн сўмни ўғирлаб кетган шахс ушланди

2019 йил 23 январга ўтар кечаси номаълум шахс Бухоро вилоятининг Пешку туманида яшовчи З.К.нинг дўконига эшигини бузиб кириб, у ердан 12 млн. сўм пулини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига қараганда, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни “Дўстлик” МФЙ, Қўрғон қишлоғида яшовчи У.П. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид