Жамият | 13:23 / 04.02.2019
14230
1 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳридаги пахта ёғи сақланаётган «яма»​ фаолиятига чек қўйилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳри ҳудудида сифатсиз, қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётган фуқароларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди, деб хабар бермоқда ДБҚ ахборот хизмати.​

Маълум қилинишича, Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Р.С ўзига тегишли бўлган омборхонада 4750 литр қўлбола усулда қуйилган пахта ёғи маҳсулотларини қайта сотиш мақсадида сақлаб келгани аниқланган.

«Дастлабки ҳисоб китобларга кўра мазкур санитария-гигиена талабларига мутлақ жавоб бермайдиган омбордаги сифатсиз ёғнинг умумий қиймати 57,5 миллион сўмни ташкил қилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда», — дейилади қўмита ахборотида.

Мавзуга оид