Ўзбекистон | 11:28 / 06.02.2019
29950
2 дақиқада ўқилади

Исмоил Жўрабеков: «Оролбўйидаги аҳоли давлат ёрдамига жуда муҳтож»

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор, сув хўжалиги соҳасининг йирик мутахассиси Исмоил Жўрабеков “Халқ сўзи”га интервью берди.

Соҳа фахрийси ўз суҳбатида Орол денгизи қандай ва нима учун қуригани, бу фожиага олиб келган тушунарсиз қарорлар, денгиз “тақдири”ни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этган хатолар, шунингдек, бой берилган улкан кўлни тиклаш мумкинми ёки йўқ эканлиги хусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Қачондир катталиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда турган кўл деярли йўқолди, унинг ўрнида эса майдони 5,5 миллион гектардан иборат саҳро — Оролқум пайдо бўлди. Шамол бу ердан йилига юз миллион тоннагача қум ва тузни кўтариб, юзлаб километрга учиради. Бу, айниқса, Оролбўйида яшаб келаётган туб аҳоли учун ниҳоятда оғир шароит туфайли юзага келган катта синовдир. Аҳоли, биринчи галда, давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ва кўмакка жуда муҳтож", - деган Жўрабеков интервью вақтида.

Мавзуга оид