Спорт | 22:19 / 06.02.2019
9030
1 дақиқада ўқилади

Кокорин ва Мамаевнинг ҳибсдаги муддати узайтирилди

Москва шаҳрининг Тверской суди «Зенит» ҳужумчиси Александр Кокорин, унинг укаси Кирилл Кокорин, «Краснодар» яримҳимоячиси Павел Мамаев ва унинг дўсти Александр Протасовицкий устидан очилган жиноят иши бўйича маҳкама ўтказди.

Унда терговчиларнинг илтимосномасига кўра, айбланувчиларнинг ҳибсдаги муддатини чўзиш масаласи кўрилди. Суд илтимосномани қондириб, ҳибс муддатини 2 ойга узайтирди. Энди айбланувчилар 8 апрелга қадар тергов изоляторида қоладилар.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрь ойида ака-ука Кокоринлар, Мамаев ва Протасовицкий Москва шаҳридаги бир неча муштлашувларда иштирок этишгани учун 8 декабрга қадар ҳибсга олинган эдилар. Кейинчалик, тергов ишлари якунланмагани учун ҳибс муддати 8 февралга қадар узайтирилганди.

Мавзуга оид