Ўзбекистон архитектура ва қурилиш соҳасида Белоруссия билан ҳамкорлик ўрнатди
11-15 февраль кунлари Ўзбекистон қурилиш вазири ўринбосари Ш.Ҳошимов бошчилигидаги делегация Белоруссияда бўлди. Бу ҳақда Белорусдаги Ўзбекистон ваколатхонаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, делегация Белоруссиянинг архитектура ва қурилиш соҳасидаги, хусусан ушбу йўналишда кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тажрибаси билан танишди.
Ўзбекистон делегацияси ташриф доирасида Белоруссия архитектура ва қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари А.Кручанов, тегишли илмий-тадқиқот, лойиҳа-қурилиш ва илмий-таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда инженерлик изланишлари, архитектура-қурилишни лойиҳалаштириш, қурилиш, кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш борасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Делегация, шунингдек, республикадаги қатор қурилиш ташкилот ва муассасалари фаолияти билан ҳам танишди.
Ташриф якунида Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги ва Белоруссия Архитектура ва қурилиш вазирликлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024