Ўзбекистон | 18:43 / 22.02.2019
32090
2 дақиқада ўқилади

Бош вазирга янги маслаҳатчи тайинланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Аброл Жабарович Ваҳобов Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. 

Аброл Ваҳобов 2016 йилдан бери қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. У 2008—2016 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментининг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш шўъбасига раҳбарлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, бош вазирнинг икки маслаҳатчиси лавозими Президент Шавкат Мирзиёевнинг январь ойи охиридаги қарори билан жорий этилган эди. Худди ўша ҳужжат билан бош вазир ўринбосарлари сони саккиз нафардан беш нафаргача қисқартирилган.

Ўшанда ҳукумат қарори билан Алишер Султановга бош вазирнинг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасини бажариш юкланганди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил октябрида ишдан бўшатилган Зойир Мирзаев ўрнига Ўзбекистон бош прокурори Отабек Муродов Агросаноат соҳасига вақтинча масъул этиб тайинланганди.

Мавзуга оид