Жаҳон | 08:00 / 26.02.2019
10381
1 дақиқада ўқилади

Эрон ташқи ишлар вазири истеъфога чиқмоқда

Фото: AP Photo/Pavel Golovkin

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф истеъфога чиқишини маълум қилди. Зариф бу ҳақда 25 февралда Instagram’да ёзган.

“Қадрли ва жасур Эрон халқи ва ҳукуматининг охирги 67 ойдаги олижаноблиги учун катта раҳмат. Мен хизматни давом эттира олмаслигим ва фаолиятим давомидаги камчиликлар учун узр сўрайман. Бахтли ва муносиб бўлинг”, деб ёзган Зариф.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аббос Мусавий Зарифнинг истеъфоси сабаблари ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтган ва вазирнинг Instagram’даги саҳифаси унга тегишли экани ҳамда хакерлик ҳужумига учрамаганини тасдиқлаган.

Эрон президенти маъмуриятида маълум қилинишича, президент Ҳасан Руҳоний Зарифнинг истеъфосини ҳали қабул қилмаган.

Жавод Зариф Эрон ташқи ишлар вазирлигига 2013 йилдан бери раҳбарлик қилиб келади. Айнан у 2015 йилда Барак Обама президентлиги вақтида ядровий битимни имзолаган.

Мавзуга оид