Спорт | 19:50 / 26.03.2019
10154
2 дақиқада ўқилади

Усмон Тошев: «Жамоалар ўртасидаги фарқ сезилди»

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Тожикистон жамоалари ўртасидаги ўйиндан (0:0) сўнг ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманнинг биринчи қисмида Тожикистон миллий олимпия жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев қатнашди. Унда иштирок этган Tribuna.uz мухбири Тошевнинг сўзларини ёзиб олди.

«Бу ўйин биз ҳали ўз устимизда ишлашимиз кераклигини кўрсатди. Футболчиларда босим бор ва ўша босим хоҳлаган ўйинимизни кўрсатишга халақит берди. Футболчиларимнинг майдондаги ҳаракатларидан мамнун бўлдим.

Албатта, жамоалар ўртасидаги фарқ сезилди. Биз топ даражадаги жамоалар ўйинига яқинлашишимиз керак. Муҳими, биз буни англаяпмиз. Мен ҳам, раҳбариятимиз ҳам. Бугун амалдаги чемпионга қарши ўйнадик ва ёмон ҳаракат қилмадик деб ўйлайман. Лекин фарқ чиндан ҳам сезилди.

Ўйиндан қониқдим дегани хоҳлаганимиздек ўйнадик дегани эмас. Биз ҳужумкорроқ ўйнашимиз керак эди. Ҳужумда ишларимиз юришмади. Бугун ўйнаган футболчилар тўлиқ асосий таркиб аъзолари, дея олмайман. Жамоага жалб қилишимиз мумкин бўлган футболчилар бор. Лекин бугун майдонга тушган йигитлар қолганлардан кўра каттароқ халқаро тажрибага эга»,- дейди Усмон Тошев.

Мавзуга оид