Жаҳон | 14:30 / 27.03.2019
9152
1 дақиқада ўқилади

Стокгольм ғарбида кучли портлаш содир бўлди

Фото: EPA

Стокгольм шаҳри ғарбида кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

Портлаш оқибатида автомобиллар ва биноларга зарар етган. полициянинг маълумот беришича, бир неча киши жароҳатланган, улардан бирининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

Воқеа жойига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари етиб келган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълум, дейилади хабарда.

Мавзуга оид