Жаҳон | 16:40 / 29.03.2019
18591
1 дақиқада ўқилади

Мельбурндаги кўл пушти рангга кирди

Фото: Tracey J / @SatanicBambi / Twitter.com

Мельбурндаги Австралия боғида жойлашган кўл табиий равишда пушти рангга кирди. Бу ҳақда «Би-би-си» хабар бермоқда.

Фото: Getty Images

Таъкидланишича, Вестгейт шўр кўлининг ёрқин пушти ранги катта миқдордаги қуёш нури, кам ёғингарчилик ва иссиқлик билан боғлиқ.

Фото: EPA 

«Бундай шароитда кўлдаги сув ўтлари бета-каротин деб номланган қизил рангли пигментни ишлаб чиқаради», - дейилади материалда.

Фото: EPA 

Аниқлик киритилишича, кўлнинг ноёб рангини суратга олиш мақсадида бўлган сайёҳларнинг сони кескин ошиб кетган. Ташриф буюрувчилар сўзига кўра, кўлдан палағда тухум ҳиди келяпти.

Фото: Getty Images
Фото: AFP/Getty Images
Фото: AFP/Getty Images
Фото: Getty Images

 

Мавзуга оид