Ўзбекистон | 09:51 / 17.05.2019
17038
1 дақиқада ўқилади

Кристин Лагард Ўзбекистонга келди

Фото: Молия вазирлиги ахборот хизмати

Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори Кристин Лагард Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Молия вазирлигида бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг ХВЖ раҳбари Кристин Лагард билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 апрель куни Хитойда Кристин Лагардни қабул қилганди. Кристин Лагард Халқаро валюта жамғармаси комплекс иқтисодий ва таркибий янгиланишларни амалга ошириш жараёнида Ўзбекистонга зарур барча ёрдамни кўрсатишни давом эттиришга қатъий интилишини таъкидлаган.

«Сиз Ўзбекистон аҳолиси фаровонлиги йўлида амалга ошираётган кенг кўламли ислоҳотларни ўз кўзим билан кўрмоқчиман», - деганди Кристин Лагард.

Мавзуга оид