«Миллий тикланиш» партиясига янги раҳбар сайланди
Бугун, 22 май куни Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди ва унда партиянинг янги раҳбари сайланди.
Kun.uz манбасининг тасдиқлашича, эндиликда партияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, «Миллий тикланиш» партиясининг палатадаги фракцияси аъзоси Алишер Қодиров раҳбарлик қилади.
Алишер Қодиров 1975 йилда туғилган. 1996 йилда Туркиядаги Эгей университетини, 2009 йилда Тошкент молия институтини (сиртдан) ва 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Алишер Қодиров 2017 йилнинг августидан буён Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари сифатида фаолият кўрсатаётганди.
Бундан аввалроқ «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов лавозимини тарк этгани ва «Ўзагросуғурта» акционерлик жамияти раҳбари лавозимида иш бошлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:01 / 15.12.2024
Барча коммунал хизматлар бир пакетга бирлаштирилиши мумкин
18:21 / 11.11.2024
Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
16:23 / 29.08.2024