Жаҳон | 11:06 / 26.05.2019
18043
2 дақиқада ўқилади

Атамбоев Қирғизистоннинг энг йирик партияси етакчиси лавозимидан кетди

Фото: РИА Новости

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев Қирғизистон Социал-демократик партияси раиси лавозимидан кетди ва партиядаги аъзолигини тўхтатди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар берди.   

Ушбу қарор партиянинг сиёсий кенгаши йиғилишида қабул қилинган. Атамбоев 26 майдан “Қирғизистон Республикаси президенти фаолияти кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар кучга кириши сабабли ўз ваколатларини топширган. 

Қонунга ўзгартиришлар 16 май куни имзоланган. Унга кўра, собиқ президент ҳокимият органларида сиёсий ёки махсус давлат лавозимлари, сиёсий партиялар раҳбариятларида бошқа лавозимларни эгаллай олмайди ёки сиёсий ташкилотлар фаолиятида иштирок эта олмайди.

Собиқ президент бу чекловларга амал қилмаса, у қонунда кўзда тутилган барча кафолатлар ҳамда моддий ва бошқа таъминотлардан маҳрум этилади.

Партия раиси вазифасини бажарувчи этиб Асель Кодуранова тайинланган. 

Қирғизистон Социал-демократик партияси Қирғизистоннинг энг йирик сиёсий партияси ҳисобланиб, 1993 йил сентябрда ташкил топган. Партиянинг асосчиси ва етакчиси Атамбоев бўлган. Айни вақтда партия мамлакат парламентида энг кўп мандатга эга. Амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков президент лавозимига айнан ушбу партиядан номзоди илгари сурилган.  

Мавзуга оид