Ўзбекистон | 18:45 / 01.06.2019
9424
1 дақиқада ўқилади

Рамазон ҳайити арафасида бир гуруҳ маҳкума аёллар жазодан озод этилди

Фото: Олий суд Матбуот хизмати

Рамазон ҳайити арафасида Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров, Олий суд, Тошкент вилояти ва  Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган аёл судьялар, жамоатчилик вакиллари иштирокида Зангиота туманида жойлашган аёллар жазо ўтаётган муассасасида бўлиб, очиқ мулоқот ўтказишди, деб ёзади Олий суд матбуот хизмати.

Фото: Олий суд Матбуот хизмати

Маълум қилинишича, жазони ижро этиш муассасасида сайёр суд  мажлиси ҳам бўлиб ўтди. Унда жами 19 нафар аёл жазодан озод этилиб, уйига - оиласи бағрига қайтарилди.

Бундан ташқари, 20 нафар аёл қамоқдан озод этилиб, манзил-колониясига ўтказилди.

Фото: Олий суд Матбуот хизмати

Хабар берилишича, сайёр суддан сўнг Олий суд раиси ўринбосари жазони ижро этиш муассасасидаги  маҳкумаларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади. 17 нафар маҳкуманинг  назорат тартибидаги аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.  

Мавзуга оид