Спорт | 00:04 / 15.07.2019
7335
1 дақиқада ўқилади

Жокович 5-маротаба Уимблдон ғолиби бўлди

Дунёнинг айни вақтда биринчи рақамли эркак теннисчиси Новак Жокович фаолиятида бешинчи маротаба Уимблдон ғолиби бўлди. Эътиборлиси, у кетма-кет иккинчи йил мусобақада зафар қучмоқда. Сербиялик теннисчи мусобақа финалида швейцариялик теннисчи Рожер Федерерни 7:6 (7:5), 1:6, 7:6 (7:4), 4:6, 12:12 (7:3) ҳисобида мағлуб этди. 
Тарихда илк бор Уимблдоннинг ҳал қилувчи сетида тай-брейк ўйналди. Ушбу қоида 2019 йилдан кучга кириб, ушбу финалда айни муддао бўлди.

Яна бир эътиборли жиҳати, учрашув 4 соат 55 дақиқа давом этиб, у эркаклар ўртасида якка мусобақаларда Уимблдоннинг энг узоқ давом этган финали бўлди.    

Икки теннисчи ўртасидаги қарама-қаршилик Жокович фойдасига 26-22 кўриниш олди.

Аввал Жокович Уимблдонда 2011, 2014, 2015 ва 2018 йилларда ғалаба қозонган. Эътиборлиси, 2014 ва 2015 йиллардаги финалда ҳам у айнан Федерерни мағлуб эта олган.

Мавзуга оид