Касби тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди. Аввалги раҳбар фермерлар қўлига кишан таққани учун ишдан олинганди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига янги тайинловлар амалга оширилди.
Вазирлик матбуот хизмати хабар беришича, подполковник Фаррух Фарҳодович Ибрагимов Қашқадарё вилояти Касби тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.
У бу лавозимда шов-шувли равишда ишдан кетган Чори Кўчаров ўрнини эгаллади.
Чори Кўчаров ўтган ойда фермерларга дала майдонида семинар ўтказгани, семинарга келмаган фермерларнинг вакилларига кишан тақиб, уларни кун иссиғида автобусга қамаб қўйгани, шунингдек, семинарга келмаган фермернинг олдига ходимларини юбориб, уни мажбуран олиб келтирмоқчи бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин ишдан олинганди.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Кўчаровга нисбатан текширув давом этмоқда, суриштирув натижаларига кўра унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши мумкин.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024