Божхоначилар дизель ёнилғисининг ноқонуний айланмасини фош этишди
Божхоначилар томонидан дизел ёнилғисининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар ҳамда “Ўзнефтгазинспекция” ҳудудий бўлими вакиллари билан ҳамкорликда дизель ёнилғисининг ноқонуний савдосига қарши тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида “Марғилон-Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро И.Б. бошқарувида бўлган “Газ-5327” русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада автомашина цистернасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 20 млн. сўмлик жами 5000 литр миқдордаги дизель ёнилғиси борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
08:15 / 23.12.2024
Божхона постидан 1,3 млн рублни яширинча олиб чиқиш уриниши аниқланди
10:31 / 22.12.2024
Божхона постидан 9 ойлик чақалоғининг кийимларига дори яшириб ўтмоқчи бўлган аёл ушланди
19:33 / 05.12.2024