АҚШда ўзбекистонлик ҳунарманд аёлнинг савдо уйи ташкил этилди
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабар беришича, Филадельфия шаҳрида (Пенсильвания штати, АҚШ) шаҳрисабзлик таниқли ҳунарманд аёл Гулнора Одилованинг «Gulnor» савдо уйи ташкил этилди.
Ушбу савдо майдончасида «Gulnor» бренди остида ипакдан тайёрланган текстил маҳсулотлари сотилади ҳамда ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг текстил маҳсулотлари кўргазма ва ярмаркалари ўтказилувчи доимий «шоу-рум» фаолият кўрсатади.
Савдо уйининг расмий очилиш маросими сентябрь ойида ўтказилади, маросимда Америка компаниялари, ОАВ вакиллари, ритейлерлар ва дизайнерлар таклиф этилиши режалаштирилган.
10-14 август кунлари Нью-Йоркда Ўзбекистон элчихонаси томонидан «Gulnor» савдо уйининг «New York NOW: MARKET FOR HOME AND LIFESTYLE» халқаро кўргазмасидаги илк иштироки ташкил этилди.
Кўргазмада ипакдан тайёрланган «ироқи» услубидаги Шаҳрисабз анъанавий тўқимачилик маҳсулотлари намойиш этилди.
«Gulnor» савдо уйи томонидан кўргазмада 20 минг долларлик маҳсулотлар сотилди. Тадбир якунларига кўра ритейлерлар, дизайнерлар, чакана харидорлар билан 50 минг долларлик маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.
Мавзуга оид
19:37 / 24.09.2024
АҚШда паркдан ўғирлаб кетилган олти ёшли бола 70 йилдан сўнг топилди
19:24 / 24.09.2024
АҚШда икки кишида мияни еб қўядиган чувалчанглар аниқланди
09:50 / 24.09.2024
РФ АҚШ сайловларига таъсир қилиш учун кўплаб СИ-контентни ишлаб чиққани айтилди
23:07 / 23.09.2024