Жаҳон | 11:36 / 23.08.2019
33722
2 дақиқада ўқилади

Майкл Жексоннинг яширин васиятномаси борлиги маълум қилинди

Фото: AFP

Афсонавий қўшиқчи Майкл Жексон ўлимидан бир неча йил олдин кучга кирмай қолиб кетган яширин васиятнома тузган. Бу ҳақда артистнинг собиқ агенти Рэймон Бэйн маълум қилди, деб хабар берди Independent нашри. 

Аёлнинг айтишича, ҳужжат 2006 йилда тузилган ва 2002 йилда тузилган ҳозирги васиятнома ўрнини эгаллаши керак бўлган. Жексон унда ўз меросини қандай сақлаб қолиши ҳақидаги фикрини батафсил баён қилган. Бэйннинг айтишича, у ҳужжат нотариусда тасдиқлангани вақтида гувоҳ бўлган ва ҳаттоки унинг мазмунини эшитган.

Бироқ яширин васиятнома қаердалиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. “Майкл Жексоннинг 2006 йил 6 октябрдаги васиятномаси топилиши, аниқланиши, осмондан тушишини истаганман, умид қилганман ва илтижо қилганман”, деб айтган аёл. 

2009 йилда Жексоннинг акаси Рэнди Жексон қўшиқчининг ўлимидан кейин кучга кирган 2002 йилги васиятномаси қонуний деб ҳисоблана олмаслигини таъкидлаган. Унинг айтишича, суд томонидан кўрилган ҳужжат 2002 йил 7 июлда Лос-Анжелесда қўшиқчи бошқа шаҳарда бўлганда имзоланган. 

Васиятномага кўра, Жексон давлатининг 40 фоизи онаси Кэтринга, яна 40 фоизи 3 фарзандига мерос бўлиб қолган. Қолган 20 фоизи эса хайрия ташкилотлари ҳисобрақамларига ўтказиб берилган. Ҳужжат тузилганда қўшиқчининг бойлиги 500 млн долларга баҳоланган.

Майкл Жексон 2009 йил 25 июнда Лос-Анжелесда ҳаётдан кўз юмган.

Мавзуга оид