Ўзбекистон | 11:00 / 25.08.2019
35445
6 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: 15та янги қонун маъқулланган Сенат ялпи мажлиси қандай ўтди?

Олий Мажлис Сенатининг йигирма биринчи ялпи мажлиси ўз ишини якунлади.

23-24 август кунлари бўлиб ўтган мажлисда 26та масала, жумладан 16та қонун кўриб чиқилди.

Сенаторлар дастлабки куни «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги, «Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги қонунларни маъқулладилар. «Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида»ги қонун эса рад этилди.

Биринчи кунда, шунингдек, Сенат аъзолари жорий йилнинг иккинчи чораги учун белгиланган вазифалар юзасидан ҳукумат ҳисоботини тингладилар.

24 август куни эса ўндан ортиқ қонунлар маъқулланди:

– ««Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг янги механизмлари жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»,
– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»,
– «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидан.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси томонидан қуйидаги халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги қатор қонунлар ҳам маъқулланди:

– Халқаро Меҳнат Ташкилотининг саноат ва савдода меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 81-сонли Конвенцияси (Женева, 1947 йил 11 июль),
– Халқаро Меҳнат Ташкилотининг қишлоқ хўжалигида меҳнат инспекцияси тўғрисидаги 129-сонли Конвенцияси (Женева, 1969 йил 25 июнь),
– Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги Конвенция (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь),
– Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотини таъсис этиш тўғрисидаги Битим (Париж, 2001 йил 3 апрель).

Сенаторлар, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясига 9 нафар янги аъзони сайлаб, комиссия аъзоларидан 4 нафарининг аъзолигини ўз аризаларига мувофиқ тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ялпи мажлис давомида Ички ишлар ва Ташқи ишлар вазирликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ахборотлари тингланди. Хоразм вилояти ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

Сенат аъзолари Вазирлар Маҳкамасига иккита масала юзасидан парламент сўровларини юборишга қарор қилишди.

Биринчи масала – бўш турган, қурилиши тугалланмаган объектлардан ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш борасида қонун ҳужжатларини ижро этиш ҳолатини ўрганиш натижаларига оид. Ҳукуматга юборишга келишилган яна бир парламент сўрови боғдорчилик-узумчилик ширкатлари ҳолати ва уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалаларига тааллуқли.

Олий Мажлис Сенати ўз ваколатларига кирадиган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди. Шу билан, икки кун давом этган мажлис ўз ишини якунлади.

Kun.uz, ўз анъанасига мувофиқ, Ўзбекистон қонун чиқарувчи ҳокимиятининг олий органида ўтган ялпи мажлисдан эксклюзив суратларни тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мажлиснинг дастлабки кунидан ҳам фоторепортаж эълон қилинган эди.

Сенатнинг бу галги ялпи мажлисида хотин-қизларга оид иккита қонун маъқулланди.

Хоразм вилояти ҳокими, сенатор Фарҳод Эрманов

Сенатор Толибжон Мадумаров ва Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов
Жиззах вилояти ҳокими, сенатор Эргаш Салиев прокуратура ходими билан

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Муҳамет Жумагелдиев

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуродов

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуродов

Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев

Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев
Сенат раиси Танзила Норбоева
Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳратбек Абдураҳмонов
Сенатор Расулжон Бойматов

Наманган вилояти телерадиокомпанияси директори –
Ўзбекистон МТРКнинг ҳудудий телерадиокомпаниялар бўйича маслаҳатчиси, сенатор Муҳаммаджон Мақсудов
Сенатор Рўзи Саидов
Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев

Сенат раиси Танзила Норбоева ва унинг ўринбосари Светлана Ортиқова
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев
Сенатор Толибжон Мадумаров

Сенат раиси ўринбосари Светлана Ортиқова
Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори, сенатор Гулчеҳра Рихсиева

РШТЁИМ Жиззах филиали Гинекология бўлими акушер-гинекологи, сенатор Гулнора Тўраева
Ёшлар иттифоқи раиси, сенатор Қаҳрамон Қуронбоев
Сенатор Чўллиев Шуҳрат
Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниев

Мавзуга оид