Ўзбекистон | 19:54 / 29.08.2019
81822
1 дақиқада ўқилади

Есемурат Каньязов янги лавозимга тайинланди

Есемурат Султамуратович Каньязов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 августдаги ПҚ–4428-сон қарорига асосан бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари – Тошкент давлат юридик университетининг ректори лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати расман хабар берди.

У Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 29 августдаги 552-шт-сон буйруғи билан  Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

Есемурат Каньязов 2005-2011 йилларда – Адлия вазири ўринбосари, 2011 йилнинг июнидан Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган, 2013 йилда Тошкент давлат юридик университетига ректор этиб тайинлангач вазир ўринбосари лавозимидан кетган, 2017 йилнинг апрелида яна Адлия вазири ўринбосари лавозимини эгаллаганди.

23 август куни президент раислигида ўтказилган видеоселектор вақтида Каньязов Тошкент давлат юридик университети ректори лавозимидан олингани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид