Спорт | 22:29 / 15.09.2019
8327
1 дақиқада ўқилади

Испания терма жамоаси баскетбол бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Фото: Фото: Meng Yongmin/XinHua

Испания баскетболчилари жаҳон чемпионати финалида Аргентина устидан 97:75 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медалларга эга чиқишди.

Бу испаниялик баскетболчиларнинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги иккинчи ғалабасидир. Илк марта испанлар 2006 йилда финалда греклар устидан ғолиб келиб, чемпион бўлишган эди.

Баскетбол бўйича сўнгги икки жаҳон чемпионати — 2010 ва 2014 йилларда АҚШ терма жамоасининг чемпионлиги билан якунланган эди. Собиқ чемпионлар ушбу жаҳон биринчилигининг чоракфиналида Францияга ютқазиб турнирни тарк этишди.

Шунингдек, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиблари ҳам аниқланди. Учинчи ўрин учун кечган баҳсда Франция баскетболчилари Австралия терма жамоаси устидан 67:59 ҳисобида ғолиб чиқишди.

Баскетбол бўйича XVIII жаҳон чемпионати 31 августдан 15 сентябрга қадар Хитой Халқ Ренспубликасида ташкиллаштирилди. Мусобақалар Пекин, Нанжинг, Шангҳай, Уҳан, Гуангжоу, Донггуан, Шенжен, Фошан каби 8 шаҳарда бўлиб ўтди. Унда 32 мамлакат баскетболчилари ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Мавзуга оид