Бухоро вилоятида 1,8 млрд долларлик шамол электр станцияси қурилиши бошланди
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида Хитойнинг Lioaning Lide компанияси билан бирга шамол электр станцияси қурилади. 22 сентябрда шамол кучини ўлчашга мўлжалланган мачта ўрнатилди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 1,8 млрд долларни, электр станциянинг ишлаб чиқариш қуввати 1,5 минг МВтни ташкил қилади. Бунинг учун 6 минг гектар ер ажратилган. Лойиҳа 3 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда 200 МВтли электр станцияси қуриш учун 240 млн доллар жалб қилиш режалаштирилган.
Шамол тезлигини ўлчовчи мачталарнинг баландлиги 120 метрни ташкил қилади. Ўрганишлар ниҳоясига етиши билан ана шу баландликда лойиҳанинг 1-босқичида ҳар қайсисига 35 метр ўлчамдаги учтадан йирик паррак ўрнатилган бир неча ўнлаб мачта-қурилмалар қурилади.
Шамол электр станциясининг лойиҳа қиймати 240 миллион АҚШ долларига тенг дастлабки навбати 2020 йилнинг кузида ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. У нафақат Ғиждувон, балки бошқа туманларни ҳам электр энергияси билан таъминлайди.
Мавзуга оид
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
10:24 / 02.12.2024
Бухоро вилояти ҳокимига икки нафар янги ўринбосар тайинланди
13:41 / 30.11.2024
Президент йиғилишидан кейин Бухородаги учта туман ва бир шаҳарда ҳоким ўзгарди
12:43 / 19.11.2024