Иқтисодиёт | 17:23 / 25.09.2019
38981
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи қарзи 20,7 млрд долларга етди

Фото: REUTERS

Ўзбекистон Республикаси ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 20 %га ёки 3,4 млрд. долларга ошган ҳолда, 2019 йил 1 июль ҳолатига 20,7 млрд. долларни ташкил қилди.

Марказий банкнинг 2019 йилнинг I ярим йили учун тўлов баланси ва халқаро инвестицион позицияси, шунингдек, ташқи қарз бўйича маълумотларида айтилишича, 2019 йилнинг I ярим йиллигида қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (3,1 млрд. доллар), шундан 1 млрд. доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 330,3 млн. долларга ошди.

УМУМИЙ ТАШҚИ ҚАРЗ ТАРКИБИ ВА УНДАГИ ЎЗГАРИШЛАР 

2019 йилнинг I ярим йиллигида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 1 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 534,3 млн. доллар, нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 206,0 млн. доллар, тўқимачилик сектори корхоналари – 40,7 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 230,5 млн. доллар томонидан амалга оширилди.

Шунингдек, ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 203,4 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 103,7 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

Хусусий ташқи қарз тўловлари асосий қарз бўйича 706,6 млн. доллар ва фоиз тўловлари бўйича 182,8 млн. долларни ташкил қилди. Бунда, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларнинг энг катта қисмини ҳанузгача нефт-газ ва энергетика сектори корхоналари ҳамда банклар амалга оширмоқда.

Мавзуга оид