Ўзбекистон | 15:32 / 19.10.2019
37069
1 дақиқада ўқилади

100 долларгача хорижий валюта харид қилиш учун паспорт талаб қилинмайди

Фото: BILAWAL ARBAB / EPA / TASS

Ўзбекистон тижорат банкларидан 100 АҚШ долларигача харид қилмоқчи бўлган шахслардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайдиган бўлди. 

Тижорат банкларида жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ўзгартиш Адлия вазирлигида 3029-3 рақамда рўйхатга олинган. 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан резидент жисмоний шахсларга эквиваленти 100 АҚШ доллари ва унгача бўлган миқдордаги нақд чет эл валютасини сотишда паспорт талаб этилмайди.

Ҳозирга қадар миқдоридан қатъиназар нақд чет эл валютасини сотишда паспорт талаб қилинар эди. 

Маълумот учун, резидент бу - Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик шахс ҳамда Ўзбекистонда доимий яшаб турган ёки жорий солиқ даврида якунланаётган ҳар қандай кетма-кетликдаги 12 ойлик давр ичида жами 183 кун ва ундан ортиқ муддат Ўзбекистонда турган жисмоний шахсдир.

Мавзуга оид