Жамият | 09:42 / 24.10.2019
29135
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда эр-хотин икки боласи билан ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хоразм вилоятида тўрт киши ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2019 йил 22 октябрь куни соат 22:00да Хоразм вилояти Янгиариқ тумани, Остона қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ғ. (1974 й.т., якка тартибдаги тадбиркор), турмуш ўртоғи ва икки нафар фарзанди қўлбола иситиш печини ёнида ухлаб қолган.

Хабарда айтилишича, натижада ушбу тўрт киши хона ичига тарқалган ис газидан заҳарланиб, вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид