Ўзбекистон | 13:20 / 27.10.2019
55633
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасига ва вилоятнинг Шеробод тумани Ички ишлар бўлимига янги бошлиқлар тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан полковник Шуҳратжон Ҳошимович Сотволдиев Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангач, унинг ўрнини полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов эгаллади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Абдувоҳид Исмоилов шу вақтга қадар Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Абдувоҳид Исмоилов

Шунингдек, подполковник Беҳзод Иброҳимович Аминқулов расман Сурхондарё вилоятининг Музработ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Шеробод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

Беҳзод Аминқулов