Ўзбекистон | 19:58 / 24.11.2019
52389
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳри прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳри прокуратурасида янги тайинлов амалга оширилди.

Kun.uz манбаси хабарига кўра, бош прокурор буйруғи билан Баҳодир Абдулхаевич Абдувалиев Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари лавозимига тайинланган.

Баҳодир Абдувалиев
Фото: Тошкент прокуратураси матбуот хизмати

Баҳодир Абдувалиев бунга қадар Бош прокуратуранинг Жиноий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Тошкент прокурорининг аввалги ўринбосари Самандар Остонов эса Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари этиб тайинланган.

Самандар Остонов (ўнгда). Фото: Бектемир туман ҳокимияти

У пойтахт прокуратурасидаги фаолиятига қадар Бош прокуратуранинг Вояга етмаганлар тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасига раҳбарлик қилган.

Мавзуга оид