Тошкент ҳайвонот боғи бошқаруви хусусий компанияга берилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент ҳайвонот боғини келгусида модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Маданият вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасаси ташкилий-ҳуқуқий шаклини масъулияти чекланган жамият шаклидаги хўжалик жамиятига айлантирган ҳолда, “Wildlife Care” МЧЖга ишончли бошқаришга бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Белгиланишича:
а) “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятининг устав капитали қайта ташкил этилаётган “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасаси мол-мулкларининг қолдиқ баланс қийматида шакллантирилади ва жамиятнинг устав капиталидаги таъсисчи функцияси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан амалга оширилади;
б) Ишончли бошқарувчи томонидан Ишончли бошқариш шартномаси талабларига тўлиқ риоя этилган тақдирда, шартноманинг муддати 30 йилгача узайтириб борилади;
в) “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятига айлантирилганда “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасасининг амалдаги солиқ режими сақланиб қолинади;
г) ишончли бошқарувчи учун тўланадиган ҳақ миқдори “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятининг йил якунлари бўйича ҳисобланадиган дивидент ҳисобидан тўланади;
д) ишончли бошқарувчи томонидан жалб қилинган инвестициялар аудиторлик ташкилотининг ҳисоботига асосан “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятининг соф фойдасидан қайтарилади;
е) “Тошкент ҳайвонот боғи” масъулияти чекланган жамиятига “Тошкент ҳайвонот боғи” давлат муассасаси учун 2019 йилда ажратилган маблағлардан кам бўлмаган миқдорда бюджет ҳисобидан маблағлар ажратилиб борилади.
Қайд этилишича, ишончли бошқарувчи томонидан қуйидаги таклифлар билдирилган:
дастлабки беш йил давомида 5 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
ҳайвонлар таркибий турини кўпайтириш;
янги вольерларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш;
ҳайвонлар учун реабилитация марказини ташкил этиш ва ҳайвонот боғи ишчиларининг малакасини ошириш учун ўқув марказини ташкил этиш;
замонавий аудио-видео визуализациясини жорий этиш ва бошқалар.
Мавзуга оид
16:35 / 23.12.2024
1 январга ўтар кечаси Тошкент метрополитени иш жадвали 2 соатга узайтирилади
12:22 / 23.12.2024
Кураш тренерлари ва ҳакамларини хорижий давлатларга “экспорт” қилиш йўлга қўйилади
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
18:36 / 20.12.2024