Ўзбекистон | 22:25 / 21.12.2019
6432
3 дақиқада ўқилади

«Сайловга ҳақиқий баҳони эртага берамиз» — халқаро кузатувчилар фикри

Халқаро кузатувчилар Самарқанддаги сайловга тайёргарлик бўйича ўз фикрини билдирди

Халқаро матбуот маркази Самарқанд вилоят бўлимида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.

Самарқандда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайлов учун 16 та сайлов округи, вилоят кенгаши депутатлигига 60 та округга 5 та партиянинг ҳар биридан номзодлар рўйхатга олинган. 

Сайлов жараёнларини кузатиш учун дунёнинг турли мамлакатларидан халқаро кузатувчилар ва ОАВ ходимлари Самарқандга ташриф буюрган.Улардан айримлари жараёнлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Гунтрам Кайзер, журналист, Германия:

Ҳар бир давлатнинг ўз сайлов тизими бор. Ўзбекистондаги кузатувларим асосида ҳозирча айтадиганим: “Янгича Ўзбекистон, янгича сайловлар” деб айтилаётган гаплар тасдиғини топиб турибди. Эртага асосан нималарга эътибор қаратаман? Биринчи навбатда сайловчиларнинг кўзларига боқмоқчиман, негаки уларнинг кайфияти, сайлов атмосфераси жуда муҳим мен учун. Бундан ташқари, сайлов жараёнининг қандай ташкиллаштирилгани ҳам менга қизиқ албатта. Биринчи ўринда аҳолининг кайфияти. Ҳозирча баҳо бериш қийин, аммо тахминан 10 баллик тизимда сайлов жараёнларига 9 балл берган бўлардим.

Моҳд Рашид бин Ҳашон, Малайзия парламенти аъзоси:

Ўзбекистондаги сайлов жараёнлари ҳам бошқа давлатлардаги каби, фақат ўзим кузатувчи бўлган айрим мамлакатларда парламент сайловлари ҳар уч йилда бўлса, юртингизда ҳар беш йилда бўларкан. Умумий айтганда, бошқа давлатлар ва Ўзбекистондаги сайлов тизими бир бирига ўхшайди. 

Сайловга тайёргарлик жараёнлари бўйича асосий хулосани эртага сайлов куни чиқарамиз. Аммо ҳозиргача кўрганларимга асосланиб айтадиган бўлсак, мен 10 баллик тизимда 7 ёки 8 балл берган бўлардим. Эътибор берган жиҳатим сайлов арафасида Тошкентдан Самарқандга келгунча сайловга оид жуда кўп стендларни кўрсак керак дегандим. Ана шу стендлар орқали номзодлар ҳақда маълумот олиш мумкин. Аммо нисбатан кам экан. Камчилик мана шу. Сайловдан сўнг жавобларнинг қанчалик тез чиқишига эътибор қаратмоқчиман. Иккинчи кузатмоқчи бўлганим фуқароларнинг қандай шаклда овоз беришлари. Шунингдек, номзодлар ўртасидаги дебатлар, музокаралар мен учун қизиқ эди. Аммо билишимча, сайловга бир кун қолганда барча тарғибот ишлари тўхтатилар экан.

Мавзуга оид