Жамият | 10:33 / 23.12.2019
4691
2 дақиқада ўқилади

Ёшлар иттифоқи ва Esports Uzbekistan ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон электрон компьютер спорти Федерацияси ўртасида ёшлар масалалари соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида таълим, дастурий таъминот ва электрон компьютер спорти соҳасида мутахассислар тайёрлаш доирасидаги ишлар янги босқичга олиб чиқилиши, шунингдек,  ёш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ва республикамизда янги инновацион технологияларни оммалаштириш юзасидан келишиб олинди. Замонавий компьютер иқтисодиётининг йўналишларидан бири сифатида электрон компьютер спортини ривожлантириш мақсадида икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш ҳам меморандумда белгилаб ўтилди. 

Ёшлар иттифоқи ва Esports Uzbekistan ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида ўзаро ҳамкорликни бир неча йўналишларда олиб бориш, жумладан, IT соҳасида ҳамкорлик қилиш,  мутахассисларни тайёрлаш, юртимизда электрон компьютер спортини ривожлантириш ва бу борада махсус дастурий таъминот ишлаб чиқиш, дастурчи ва киберспортчилар учун махсус курслар ва беллашувлар ташкил этиш устувор вазифа этиб белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, ички ва ташқи бозорда IT технологияларини ривожлантириш,  рақобатбардош маҳсулотлар яратиш ва хизматларни таклиф этиш орқали соҳада ижобий прогрессга эришиш ҳам томонларнинг асосий мажбуриятларидан бири этиб белгиланди.

Федерациянинг ривожи, келажакдаги лойиҳалари ва киберспортнинг ривожланиш йўлида Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ишлаш бўйича Марказий Кенгаш раиси Алишер Саъдуллаев ва Федерация президенти Азизбек Паттахов икки томон биргаликда ҳаракат қилишларини келишиб олишди.

Мавзуга оид