Ўзбекистонликлар 11 ой давомида «иномарка»ларга қанча сарфлашди?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 370,6 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 52,6 фоизга кўпдир.
Умуман олган, ўтган йилга нисбатан ўсиш тикланмоқда. Масалан, йил бошида чет эл автомобилларини импорт қилиш ҳажми ўтган йилга нисбатан қарийб 4 баравар кўп бўлган бўлса, баҳор бошида - 2,2 баравар, ёз бошида у 67 фоизгача тушди, августда 72 фоизга қадар кўтарилди, сентябрда 74 фоизни ташкил этди.
Чет эл автомобиллари импортининг умумий ўсиши январь ойида қимматбаҳо хорижий машиналарни олиб кириш енгиллаштирилгани билан боғлиқ - агар автомобиль 40 минг доллар ёки ундан қимматроқ турса ва ишлаб чиқарилган санасидан икки йил ўтмаган бўлса, унда унга ноль ставкали бож қўлланилади.
Аввалроқ, январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 291,7 миллион долларлик енгил автомобиллар импорт қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:48
11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
11:10 / 15.12.2024