2020 йилда камида 500 мингта доимий иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда
2020 йил Ўзбекистонда камида ярим миллионта доимий иш ўрни яратиш мўлжалланяпти. Бу ҳақда жорий йилги давлат дастури лойиҳасида айтиб ўтилган.
Лойиҳага кўра, 500 мингта доимий иш ўрни инвестиция дастури, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишдаги янги йирик ва кичик лойиҳаларни ташкил этиш ва мавжудларини кенгайтириш ҳисобига яратилиши режа қилинган.
Декабрь ойида муҳокамага чиқарилган президент қарори лойиҳасида 2020 йилда 382 минг доимий янги иш ўрнини ташкил этиш прогноз қилинган эди.
Кейинроқ, январь ойида президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида йилига камида 500 мингта янги иш ўрни очиш вазифасини қўйганди.
Давлат дастури лойиҳасида, шунингдек:
- 264 минг ишсиз шахсни бўш иш ўринларига жойлаштириш;
- 40 минг шахсни меҳнат бозорининг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
- 50 минг ўзини ўзи банд қилган шахсларни вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси билан таъминлаш;
- 30 минг ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан субсидия ва грантлар ажратиш назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
17:36 / 10.12.2024
ХМТ Марказий Осиёдаги ишсизлик даражаси бўйича маълумот берди
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
21:36 / 20.11.2024