Ўзбекистонда автомобиль нархи ошдими? UzAuto Motors маълумотга изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда UzAuto Motors Spark, Cobalt ва Lacetti янги автомобилларига нархларни оширгани тўғрисида маълумот пайдо бўлди
Компания хабарига кўра, 2020 йилдан бошлаб UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектациялардаги Spark, Cobalt, Lacetti автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.
«Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомобиль нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган. Мазкур ҳолат дилер ва харидор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган», - дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда харидор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
UzAuto Motors қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган жадвални ҳам эълон қилди:
Мавзуга оид
08:20 / 13.12.2024
Рақобат қўмитаси йирик савдо тармоқларига нархларни назорат қилиб боришни топширди
17:57 / 12.12.2024
Иккиламчи автомобил бозорида ўртача нархлар пасайишда давом этяпти
09:27 / 11.12.2024
Тошкентда ноябрда ижара нархлари бироз пасайди
09:33 / 26.11.2024