Ўзбекистон | 22:50 / 24.02.2020
95776
1 дақиқада ўқилади

Манба: Жамшид Қўчқоров бошқа лавозимга ўтказилди

Молия вазири Жамшид Анварович Қўчқоров  лавозимини тарк этди.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилаётган йиғилишда ҳукумат таркибида кадрлар рокировкаси амалга оширилган.

Бир неча манбаларнинг Kun.uz’га тасдиқлашича, Жамшид Қўчқоров Молия вазирлиги лавозимидан олинган ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазири лавозимига тайинланган.

У янги лавозимда Ботир Хўжаев ўрнида иш бошлайди. Шу билан бирга бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолади. У бош вазир ўринбосари сифатида камбағалликни қисқартиришга ҳам масъул бўлади.

Жамшид Қўчқоров 2017 йил ноябрида Молия вазири этиб тайинланган, 2019 йил февралидан Бош вазир ўринбосари — Молия вазири сифатида ишлаб келаётган эди.

Мавзуга оид