Ўзбекистон | 10:25 / 25.02.2020
8320
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош вазири Ўзбекистонга келмоқда

Ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин иштирок этади.

Фото: Sputnik

25-26 февраль кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади.

Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари, вилоят ҳокимлари ўртасида учрашув, етакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Kun.uz манбаси хабар беришича, тадбирда икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

Мавзуга оид