Жамият | 22:13 / 11.03.2020
15120
1 дақиқада ўқилади

Пахтачида нега «Афросиёб»га тош отишди?

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳудудида жойлашган Зиёвуддин-Навоий темирйўл бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган 761-сонли «Афросиёб» тезюрар йўловчи электропоездига ноъмалум киши томонидан тош отилди.

Фото : KUN.UZ

Ички ишлар ходимлари томонидан «номаълум шахс» аниқланганда у Пахтачи туманида яшовчи 27 ёшли Б.М. экани маълум бўлган. Пахтачи туман маъмурий судининг У.Ҳабибов раислигида ўтказилган очиқ сайёр суд мажлисида фуқаро бу ишни қилганига ноодатий сабаб келтирган. Бу ҳақда Пахтачи туман маъмурий суди Kun.uz`га хабар берди.

Фуқаронинг айтишича, темир йўлнинг нариги томонига ўтмоқчи бўлганида унга итлар галаси ҳужум қилиб қолади. Б.И аслида поездни нишонга олмаганини, шунчаки у итларга қарата отган тош йўлидан «Афросиёб» чиқиб қолганини айтган.

Суд Б.Мга унинг оилавий ва моддий аҳволини, шунингдек, муқаддам судланмаганини инобатга олиб БҲМнинг (баъзавий ҳисоблаш миқдори) бир ярим баравари миқдорида (334 минг сўм) жарима белгилади.

Мавзуга оид