Жамият | 23:20 / 16.03.2020
52053
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирус аниқланганининг иккинчи куни. Аҳолининг фикри қандай?

Ўзбекистонда коронавирус касаллиги аниқланганига икки кун бўлди ва унга чалинганларнинг сони 8 кишига етди. Бу ҳолат аҳоли ўртасида қандай фикрни уйғотди, ваҳима қилишга арзигуликми? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида, бугун Тошкент шаҳри аҳолисидан ижтимоий сўров ўтказдик.

Сўровномада фуқаролар бу вазиятга кўра ўз фикрини ва муносабатини билдиришди.

Ўзбекистонда коронавирус касаллиги аниқланганига икки кун бўлди ва унга чалинганларнинг сони 8 кишига етди. Бу ҳолат аҳоли ўртасида қандай фикрни уйғотди, ваҳима қилишга арзигуликми? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида, бугун Тошкент шаҳри аҳолисидан ижтимоий сўров ўтказдик. Сўровномада фуқаролар бу вазиятга кўра ўз фикрини ва муносабатини билдиришди.

Йўлларни кузатар эканмиз, одамларнинг кўзида ҳеч қандай ташвиш йўқлигини кўришимиз мумкин. Баъзи касаллар сабаб бошқалар ҳам  ваҳимага тушишидан нима наф? Кўриниб турибдики, ҳозирда ҳолат анча яхши. Шу сабабли баъзи тушкун кайфиятга тушиб қолган одамларни тинчлантириш, уларга имкон борича ушбу ҳолатларни тушунарли йўллар билан етказишга ҳаракат қилиш зарур. Зеро, вазият ваҳима қўзғаш даражасида эмас. Халқимиздан имкон борича босиқлик билан йўл тутишни сўраб қоламиз.

Мавзуга оид