Хусусий таксилар нархи қандай назорат қилинмоқда?
Таксилар нархларини назорат қилиш мақсадида Транспорт вазирлиги инспекторлари, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ходимлари, шунингдек, Прокуратура масъуллари иштирокида махсус ишчи гуруҳи жойларда тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Бу ҳақида АОКА қошидаги махсус штабда ўтгазилган онлайн брифингдан сўнг Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Аширматов маълум қилди.
Хусусий таксиларнинг нархи қандай назорат қилинмоқда?
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда ҳам айнан мана шу мавзу атрофидаги саволлар жуда кўпайиб кетди.
Айнан кўчадаги таксилар нархларини назорат қилиш учун Транспорт вазирлиги инспекторлари, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими ходимлари, шунингдек, Прокуратура масъуллари иштирокида махсус ишчи гуруҳи тузилган. Улар жойларда тушунтириш ишлари ҳам олиб боришмоқда.
Хусусан, вилоятлараро такси қатновлари амалга ошириладиган тураргоҳларни ҳар куни вазирлик инспекторлари назорат қилишмоқда.
Бироқ таъкидлаб ўтиш керакки, куннинг биринчи ярмида таксиларнинг нархи нисбатан ошгани қайд этилган. Лекин ҳозир масъуллар назорати ёрдамида нарх-наво мақбул ҳолатга келтирилди.
Хусусий таксиларни дезинфекция қилиш ва бу ҳақида маълумотнома бериш масаласи қанчалик шаффоф?
Бугунги кунда Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракати тўхталиши туфайли таксиларга бўлган талаб ошиб кетди. Ва таксилар хизматидан фойдаланаётган йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Тошшаҳартранс хизмати» АЖга тегишли 9 та автопаркда такси фаолияти билан шуғулланувчи компанияларнинг транспорт воситаларини дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.
Фуқаролар хусусий таксида ишга хатарсиз етиб олиши учун нималарга эътибор бериши зарур?
Энг биринчи навбатда, фуқароларга лицензияли такси хизматидан фойдаланишни тавсия қиламиз. Чунки лицензияли таксиларнинг кунлик дизенфекция қилиниши бевосита назоратга олинган.
Бундан ташқари, йўловчилардан гигиена қоидаларига риоя этишларини ҳам сўраб қоламиз.
Мавзуга оид
08:10 / 11.12.2024
Айрим таксичилар йўлкирани асоссиз равишда оширгани аниқланди
12:19 / 22.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди
17:37 / 12.11.2024
Ўзбекистон такси хизмати энг арзон давлатлар қаторига кирди
18:50 / 29.10.2024