Ўзбекистон | 15:21 / 27.04.2020
52668
1 дақиқада ўқилади

Валерий Тян янги лавозимга тайинланди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг собиқ раҳбари ва сенатор Валерий Николаевич Тян янги лавозимга тайинланди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Валерий Тян Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

У хорижий алоқалар ва ватандошлар билан ишлаш бўйича фаолият олиб боради.

У бу лавозимда Эркин Ҳамроев ўрнини эгаллади. Ҳамроев аввалроқ Ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланганди.

Маълумот учун, Валерий Тян қарийб 15 йил давомида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компаниясини бошқарган. Республикада хизмат кўрсатган транспорт ходими ҳисобланади.

«Меҳнат Шуҳрати», «Дўстлик» ва «Фидокорона хизматлари хизматлари» орденлари билан тақдирланган.

2010 ва 2015 йилларда президент фармонларига биноан Валерий Тян Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб тайинланган.

Мавзуга оид