Шимолий Кореяга очлик хавф солиши мумкинлиги айтилди
АҚШ давлат котиби Майкл Помпео коронавирус пандемияси вақтида Шимолий Кореяга очлик хавф солиши мумкинлигини маълум қилди. Помпео бу ҳақда Fox News`га берган интервьюсида айтган.
Помпеодан Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг саломатлиги ҳақида нима билишини сўрашди: «Уни кўрганим йўқ, шу учун нимадир дея олмайман. Биз нафақат жаноб Кимнинг атрофидаги воқеаларни, балки бутун мамлакатдаги ҳолатни кузатяпмиз», деган Помпео.
Шимолий Корея коронавирус пайдо бўлган Хитой билан яқин алоқада бўлса-да, мамлакатда вирус расман аниқланмаган. Майкл Помпео эса пандемия бу мамлакатга ҳам зарар етказиши мумкинлигини маълум қилди: «Касаллик уларда ҳам тарқалиши хавфи йўқ эмас. Шимолий Кореяда озиқ-овқат етишмовчилиги, бунинг ортидан очлик келиб чиқиши мумкин. Бу бизнинг мақсадимиз бўлган мамлакатни ядродан ҳоли ҳудудга айлантириш режасига халақит бериши мумкинлиги сабаб вазиятни диққат билан кузатяпмиз», деган АҚШ давлат котиби.
CNN ўз манбаларига таяниб АҚШ разведкаси Ким Чен Иннинг саломатлиги билан боғлиқ вазиятни жиддий ўрганаётганини маълум қилганди. АҚШ президенти Дональд Трамп бу борада фикр билдирар экан ундаги маълумотларга кўра, Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмон ҳолатда экани нотўғрилигини айтганди.
Маълумот учун, Шимолий Корея расман коронавирус қайд этилмаган кам сонли давлатлардан бири бўлиб турибди. Мамлакат раҳбари ва Меҳнат партияси етакчиси Ким Чен Ин 12 апрелдан буён кўриниш бермагани сабаб унинг саломатлиги ҳақида турли хабарлар пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
20:40 / 20.12.2024
Шимолий Корея ҳакерлари жорий йилда 1,3 млрд долларлик криптовалюта ўғирлади
23:50 / 29.11.2024
Россия «Толибон»ни террористик ташкилотлар рўйхатидан чиқармоқчи. Шойгу Кобулга борди
22:52 / 25.11.2024
Шимолий Корея баллистик ракеталар ишлаб чиқарувчи заводини кенгайтирмоқда
18:59 / 19.11.2024